Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Mart 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Етказилган зарар маблағлари тўлиқ ундирилган.

×

 2022-06-23 13:50:26    544

PDF yuklash
Chop etish



 

            YouTube ижтимоий тармоғи орқали фуқаро М.Усмонов томонидан йўлланган мурожаат ўрганиб чиқилди.

            Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 16.08.2021 йилдаги қарздор А.А.Носировдан ундирувчи М.М.Усмонов фойдасига 32.000 сўм моддий ва 1.000.000 маънавий жами 1.032.000 сўм зарар ундириш хақидаги ижро ҳужжати бюронинг Данғара туман бўлимига 28.04.2022 йилда келиб тушган ва мажбурий ижрога қаратилган.

            Қарздорнинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида ваколатли ташкилотларга сўровномалар юборилган ҳамда олинган жавоб хатларига кўра унинг номида мол-мулк йўқлиги аниқланган.

            Олиб борилган мажбурий ижро харакатлари давомида қарздор А.А.Носировдан 28.05.2022 йил куни зарар пуллари тўлиқ ундирилиб, ундиривчи М.М.Усмоновнинг яшаш манзилига туман почта алоқа тармоғи орқали юборилиши таъминланганлиги маълум қилинади.

 

Мажбурий ижро бюросининг

Данғара туман бўлими