Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Мохигул” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.
2022-06-29 16:05:20 608
Туманимизда мактабгача таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб, оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини очиш бўйича тадбиркорларнинг таклифлари қўллаб-қувватланмоқда.
Хусусан, Данғара тумани Истиқлол МФЙда жойлашган Қудуқ қишлоғида якка тадбиркор Олимахон Эшматова томонидан 50 нафар ўғил-қизларини ўз бағрига олган “Мохигул” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.
Фойдаланишга топшириш тадбирида туман ҳокими иштирок этиб, мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиб ўтди.
Тадбирда сўз олганлар болажонларни янги муассасалар фаолият бошлагани билан муборакбод этишди. Йиғилганларга болажонлар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

















