Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Расмий муносабат

×

 2022-08-18 14:19:34    517

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Данғара туманида фермернинг 10 суткага қамаб қўйилгани билан боғлиқ тарқалган материаллар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:
Жорий йил 28 июль куни Данғара туманида  ғўза парвариши бўйича фермер хўжаликларида агротехник тадбирларни мувофиқлаштириш мақсадида йиғилиш ўтказилган.
Туман ИИБ профилактика инспектори  ушбу йиғилишга қатнашиши учун хабарнома етказиш мақсадида ўша куни тумандаги “Абдураҳим” фермер хўжалиги раҳбари Қўлдашев Бархаётжоннинг уйига борган. Б.Қўлдашев йиғилишга бориши кераклигидан жаҳли чиқиб, уятли сўзлар билан сўкиниб, жамоат тартибини бузган. 
Туман ИИБ профилактика инспекторининг фуқаро Б.Қўлдашевга чора кўришни сўраб қилган мурожаати асосида 2022 йил 16 август куни бўлиб ўтган жиноят ишлари бўйича Данғара туман суди мажлисида фуқаро Б.Қўлдашев қилган ишини тан олиб, пушаймонлигини билдирган.
Суд қарорига кўра, фуқаро Қўлдашев Бархаётжон Хамиджонович Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (МЖтК)нинг 183-моддаси ҳамда 194-модданинг  1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда 300 минг сўм жарима белгиланган.
Суд қарори юзасидан фуқаро Б.Қўлдашев томонидан кеча, 17 август куни Фарғона вилоят судига апелляция шикояти киритилган.  Ушбу шикоят бугун Фарғона вилоят суди томонидан кўриб чиқилади.