Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Mart 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


БОЛАЛАР НАФАКАСИ ЁКИ МОДДИЙ ЁРДАМ ТАЙИНЛАНИШИДА КАНДАЙ ДАРОМАДЛАР ИНОБАТГА ОЛИНИШИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?

×

 2022-09-14 08:10:26    482

PDF yuklash
Chop etish



   Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан бир ойлик ўртача жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оиланинг жами даромадига оила томонидан олинган қуйидаги даромадлар киритилади:
меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар;
мулкий даромадлар;
олинган алиментлар. Бунда, фуқаро томонидан тўланган алиментлар суммаси оиланинг жами даромадидан чиқариб ташланади;
якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ва ўзини ўзи банд қилган фуқароларга ҳисобланадиган норматив даромадлар;
пул тушумлари, шу жумладан, чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари ва бошқалардан олинган пул ўтказмалари суммаси. Бунда хорижий валютада олинган пул ўтказмалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Ягона реестр» АТ томонидан электрон маълумот олинган кундаги белгиланган курси бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ҳисобга олинади;
????Ариза берувчи ва оила аъзосининг ҳар бир корхона устав фондидаги улуши, бироқ меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади.
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашганлик учун шахсга тўланган меҳнат ҳақи;
тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳловчи иш қидираётган шахсларга ва ишсиз шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, шу жумладан, штамплар ва муҳрлар олиш, электрон рақамли имзо олиш, тадбиркорликка ўқиш харажатларини тўлаш ва кредитни олиш чоғида суғурта полиси ҳақини тўлаш ҳамда енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш, уруғликлар, кўчатлар, суғориш воситалари олиш учун меҳнат органлари томонидан ажратилган субсидияларни олган жисмоний шахсларга ҳисобланадиган норматив даромадлар.