Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Mart 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Темир йулларда бахтсиз ходисаларини олдини олишга қаратилган” профилактик тадбир

×

 2022-09-26 16:10:08    501

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Данғара туман кенгаш котибят мудири И.Эргашев ташаббуси асосида,  туман кенгаши депутатлари, туман ИИБ,  Транспортда хавфсизликни таминлаш  бошқармаси Бувайда бўлинмаси ҳамкорлигида темир йўлига туташ худудда жойлашган умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида “Темир йулларда бахтсиз ходисаларини олдини олишга қаратилган” профилактик тадбири ўтказилди.
Тадбирда темир йўл ва темир йўл бекатларида темир йўлдан ўтиш қоидаларига амал қилиш, белгиланган тартиб қоидаларга риоя қилиш, темир йўл алоқа ва сигнал бериш мосламаларига шикаст етказмаслик, вагон ойналарига тош отмаслик, темир йўл яқинида чорва молларини боқмаслик, темир йўлларнинг белгиланмаган жойларидан кесиб ўтмаслик, темир йўл излари орасидан юрмаслик, ёш болаларни темир йўл яқинида қаровсиз қолдирмаслик ҳамда  темир йўл қоидаларига амал қилишлари бўйича профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.