Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Mart 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Энди қарзни аэрапортнинг ўзида тўлаш ва тақиқни ечиш мумкин:

×

 2022-09-28 09:04:18    479

PDF yuklash
Chop etish


Энди қарзни аэрапортнинг ўзида тўлаш ва тақиқни ечиш мумкин:

МИБ хорижга чиқувчи фуқаролар учун интерфаол шахобча хизматини йўлга қўйди

 

Тошкент Халқаро Аэрапортида фуқароларимизда қарздорлик сабабли юзага келган тақиқлар масаласига аниқлик киритиш ва уларни ечиш, шунингдек электрон тўлов тизимлари орқали қарздорликни бартараф этиш мумкин бўлди. Бунинг учун Мажбурий ижро бюросининг махсус интерфаол хизматлар шохобчаси ташкил қилинди.

Ушбу шахобчада хизмат кўрсатаётган ходимлар орқали қарздорлик туфайли тақиқ бор ёки йўқлигини билиб олиш ва қарздорликни шу заҳоти бу сайтда электрон тўлов тизимлари орқали амалга ҳам ошириш мумкин. Шохобчага инфокиоска ҳам ўрнатилмоқда, бу эса фуқароларнинг нақд пулда ҳам тўловни амалга ошириш имконини яратади.

Эндигина фаолиятини бошлаган шахобчага бир кунда 50 нафардан ортиқ фуқаролар мурожаатлари бўйича тақиқ масалаларига аниқлик киритилмоқда. Ўз вақтида тўланмай қолган қарздорликлар эвазига 30 млн сўмдан ортиқ маблағлар электрон тарзда қабул қилинди.

Бошқа аэрапортларда ҳам фуқароларда тақиқлар масаласида муаммолар юзага келганида, марказлашган тартибда масалани ўрганиш ва ҳал этиш учун махсус телефон рақами (95-411-07-77) жорий қилинган. Фуқаролар бу рақам орқали ёки аэрапорт маъсул ходимлари орыали Тошкент халқаро аэрапортидаги интерактив шохобча билан боғланишлари ва муаммоларини ҳал ыилишлари мумкин.

 

МИБ Данғара туман бўлими.