Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Савол: Мен давлат ташкилотида бош мутахассис бўлиб ишлайман, мени ойлик иш хақимдан бухгалтеримиз томонидан солиқ тўловим учун пул ушлаб қолинябди, шу қанчалик асосли?
2022-11-24 09:19:04 546
Савол: Мен давлат ташкилотида бош мутахассис бўлиб ишлайман, мени ойлик иш хақимдан бухгалтеримиз томонидан солиқ тўловим учун пул ушлаб қолинябди, шу қанчалик асосли?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 164-моддаси талабига кўра умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.
Қуйидаги ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади:
-солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
-суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
-иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун;
-ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан меҳнат шартномаси бекор қилинганда, таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун;
-иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун;
-интизомий жазо сифатида қўлланилган жаримани ундириш учун.
❗Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходим иш ҳақининг 50 фоизидан ортиб кетмаслиги лозим.
➡ Алимент бўйича қарздорлик бўлганда 70 фоиздан ошиб кетмаслиги керак.
Данғара тумани
Адлия бўлими бошлиғи
Шукурулло Тиллаев