Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
3,0 миллион долларлик экспорт шартномаси имзоланди.
2022-12-28 17:23:36 306
Данғара тумани ҳокими Ш.Тожиҳакимов, туман ҳокими ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Ж.Алиджановлар туманда фаолият кўрсатаётган “Водий Экспо” МЧЖ рахбари Й.Усмонов ҳамда унинг доимий “Трикотаж махсулотлари” харидори Россиянинг ООО “Сармант Юг” корхонаси рахбарлари билан учрашди.
Учрашувда Россиялик тадбиркорларга хукуматимиз томонидан яратилаётган имтиёзлар, хусусан туманимизда тадбиркорларга яратилаётган шарт-шароитлар хақида тўхталиб ўтилди.
Россиянинг ООО “Сармант Юг” корхонасига туманда фаолият кўрсатаётган “Водий Экспо” МЧЖ томонидан экспорт шартномасига асосан 2022 йилда 1,2 миллион долларлик “Трикотаж махсулотлари” экспорт қилинди.
2023 йилда “Водий Экспо” МЧЖ ҳамда Россиянинг ООО “Сармант Юг” корхонаси ўртасида 3,0 миллион долларлик экспорт шартномаси имзоланди.