Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДАНҒАРА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ.

×

 2022-12-30 18:06:53    356

PDF yuklash
Chop etish


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДАНҒАРА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессияни халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Ш.Тожихакимов очди ва олиб борди.

Данғара туманининг 2023 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш ва Данғара тумани бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коеффициентларни тасдиқлаш ҳақида  туман ҳокимлиги молия бўлими мудири Латипов Козимжон Хакимович ахборот бериб ўтди.

Данғара тумани профессионал таълим муассасаларига 2023-2024 ўқув йили учун мутахассислик (касб)лар ва ўқитиш тиллари кесимида қабул параметрларига таклифлар киритиш тўғрисида   1-сон касб-хунар мактаби директори  Дехқонов Обиджон Хайитбоевич таклифи эшитилди.

 Сессия якунида кўрилган ҳар бир масала юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.