Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Китобхонлик ҳафталиги” Данғара туманида катта тантана билан бошланди

×

 2023-04-11 14:43:06    318

PDF yuklash
Chop etish



Данғара ахборот-кутубхона марказида “Китобсевар миллат” шиори остида III Республика “Китобхонлик ҳафталиги”га старт берилди.
Тадбирда  соҳа мутахассислари, атоқли шоир ва ёзувчилар, китобхонлар билан биргаликда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этади.
Тадбирда сўзга чиққанлар юртимизда аҳоли, айниқса, ёшларда китобга қизиқиш, мутолаа маданиятини юксалтириш тобора муҳим аҳамият касб этиб бораётганлигини таъкидлаб, китобнинг инсон қалбида Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, одамларда меҳр-оқибат туйғуларини камол топтиришдаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтди.  
Тадбир давомида ахборот-кутубхона марказининг  энг  кўп китоб  ўқиган фаол  китобхонлари  кутубхона томонидан  ташаккурнома  билан  тақдирланди.