Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Noyabr 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ҒЎЗА ПАРВАРИШИ БЎЙИЧА АМАЛИЙ СEМИНАР

×

 2023-04-26 09:19:13    379

PDF yuklash
Chop etish


Данғара тумани Ишонч ММТП худудида жойлашган Механизаторлар уйида  ғўзани озиқлантириш ва экинни зараркунандалардан асраш масалаларига бағишланган навбатдаги амалий семинар бўлиб ўтди. 
Семинарда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов, туман сектор раҳбарлари, пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари, " Musavvar tex cluster " пахта-тўқимачилик кластери ҳамда қишлоқ хўжалиги мажмуи ташкилотлари масъуллари иштирок этди.
Тадбирда бугунги кунда ғўзани ўғитлар билан озиқлантириш, ғўза майдонлари ҳамда дала четларига зараркунанда ва ҳашоратларга қарши биомаҳсулотлар, шунингдек кимёвий препаратлар билан профилактик ишлов бериш, дала маданиятини йўлга қўйиш, дала четларини ўзлаштириш, уларда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш каби долзарб агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш борасидаги вазифалар муҳокама қилинди.