Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Mart 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара тумани Маданият марказида "Уч авлод учрашуви" тадбири ўтказилди.

×

 2023-05-08 17:38:34    421

PDF yuklash
Chop etish


Данғара тумани Маданият марказида  "Уч авлод учрашуви" тадбири ўтказилди.
Тадбирга уч авлод вакиллари - меҳнат фахрийлари, фидойи ишчилар ва ёшлар таклиф этилди.
Тадбир давомида ёши улуғ отахон ва онахонларимиз ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибалари ҳақида гапириб, Янги Ўзбекистонимизда ишлаш, тадбиркорлик қилиш, ўқиш истагидаги ҳар бир инсонга яратилаётган имкониятларга ҳавас қилишлари, ушбу имкониятлар қадрига етиш ва улардан унумли фойдаланиш зарурлиги ҳақида такидлаб ўтишди.
Ўзаро суҳбат ва мулоқотларда мамлакатимизда инсон омилига юксак эътибор берилаётгани, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамиятимизнинг ҳар бир аъзосига ғамхўрлик, меҳр-оқибат кўрсатилаётгани, инсон қадр-қиммати, унинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга имконият яратиб бериш устувор вазифага айлангани таъкидланди.
Тадбирга туман маданият бўлими хонандалари томонидан куйланган жўшқин куй-қўшиқлар иштирокчиларга янада файз ва кўтаринкилик бағишлади.