Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Mart 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

×

 2023-07-13 14:53:58    403

PDF yuklash
Chop etish


Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг навбатдаги саксонинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессияни халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Ш.Тожихакимов очди ва олиб борди.
Сессияда туман сектор рахбарлари 2023 йилнинг II-чораги давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳиcоботлар бериб ўтди.
Шунингдек, 2023 йил II-чорагида Данғара тумани ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан туман Халқ қабулхонаси мудири ахборот бериб ўтди.

Сессия давомида Жиноят ишлари бўйича Данғара туман суди томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида Жиноят ишлари бўйича Данғара туман суди раиси ахбороти ҳамда туман хокимли Иқтисодиёт ва молия бўлими мудирининг 2023-йил 6-ойлигида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботи эшитилди.
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.