Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
«Туркий адабиёт дурдоналари» жамланмасининг тақдимоти

2023-08-19 12:24:58 315
Данғара Ахборот кутубхона марказида АОКА ҳамда Миллий кутубхона томонидан совға сифатида берилган 100 жилдлик «Туркий адабиёт дурдоналари» жамланмасининг тақдимоти катта тантана билан ўтказилди.
Тадбирда миллий маданиятимизнинг жонкуяр фидойилари, заҳматкаш зиёлилари, изланувчан ёшлари бугунги ўзбек адабиётининг атоқли вакилларидан бири, шоир ва таржимон Муҳиддин Омон билан учрашди.
Ўзбек шеъриятида ўзига хос услубга эга, самимий шеърлари билан халқ қалбидан жой топа олган ижодкор Муҳиддин Омон билан бўлиб ўтган адабий учрашувда сўз олганлар шоирнинг халқимиз маънавияти, бой ўтмиши, меҳр-муҳаббати акс этган шеърлари хусусида фикр юритишди.
Самимий мулоқот давомида Муҳиддин Омон бугунги кунда юртимизда давлатимиз раҳбари томонидан адабиёт аҳлига кенг имкониятлар берилаётгани, истеъдодли, ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида салмоқли ишлар бажарилаётганини таъкидлади.
Шоир, таржимон, ношир Муҳиддин ОМОН ёшларга ижод оламининг ўзига хос машаққатлари ҳақида сўзлаб, ўз ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашишди.
Учрашувда шоирликка қизиқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.