Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Mart 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара тумани тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасидаги бўлимиларда санитария ва гигенавий холатлар ўрганиб чиқилди.

×

 2023-08-28 19:58:04    981

PDF yuklash
Chop etish


Данғара тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатиги бўлими туман хўжалик хисобидаги дезинфекция бўлими ҳодимлари томонидан Данғара тумани тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасидаги бўлимиларда санитария ва гигенавий холатлар ўрганиб чиқилди.
Ўрганишлар давомида гинекология, реанимация ҳамда бошқа бўлимлардаги хар бир хоналарда санитария ва гигенавий  холатларга амал қилинаётганлиги ҳамда туман хўжалик хисобидаги зарарсизлантириш бўлими билан тузилган шартномага асосан  тиббиёт бирлашмасининг 3700 кв майдонида дезинфекция ва дератизация ишлари амалга оширилганлиги  маълум бўлди.
Бугунги кунда  марказий шифохонадаги бўлимиларнинг хар бир хоналдарида мунтазам равишда дезинфекция ишлари, зараркунандаларга қарши зарарлантириш ишлари шунингдек,  бўлимлардаги хўжалик бекалари томонидан ички  дезинфекция ишлари амалга оширилиб келинаётганлиги маълум қилинади.
Шу ўринда Данғара тумани тиббиёт бирлашмаси  беморлардан  ва беморлардан хабар олгани келган фуқаролардан шифохона ички тартибига амал қилишларини, озиқ-овқат махсулотларини сақлашда  санитария ва гигенавий  холатларга амал қилишларини илтимос қилиб қолади.