Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДАНҒАРА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ.

×

 2023-11-01 13:14:51    960

PDF yuklash
Chop etish



Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.


Сессияни халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Ш.Тожихакимов очди ва олиб борди.

Данғара туман секторлар штаби томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 08 январ кунги “Худудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан 2023 йил 3-чорак якуни бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан туман сектор рахбарлари ҳисоботлари эшитилди.


Данғара туманидаги Халқ қабулхона мудири Мамаджанов Бахромжон Ахмедович 2023 йил III - чорагида Данғара туманида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий  ривожлантириш бўйича секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан хисибот бериб ўтди.


 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-57 сонли қарори ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 31-январдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-39-сонли қарори ижроси юзасидан туман хокимининг биринчи ўринбосари Акрамов Равшан Толипович ахборот бериб ўтди.


Шунингдек кун тартибига киритилган бошқа масалалар кўриб чиқилиб  сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.