Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғарада "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази биноси фойдаланишга топширилди.

×

 2023-11-11 14:25:30    1534

PDF yuklash
Chop etish


Водий дарвозаси - Данғарада "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази биноси фойдаланишга топширилди. 
Данғара туманида бугун фойдаланишга топширилган "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ҳамда маҳаллалардаги ижтимоий ходимлар томонидан 26 турдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатилади. Бу хизматлар сони ортиб, келгуси йилдан яна янги 23 та ижтимоий хизматлар йўлга қўйилади. 
Марказ биносининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкилланган тантанали тадбирда Фарғона вилояти ҳокимлиги, ҳудудий бошқарма ва маҳаллий ҳокимлик масъуллари, нуронийлар, ижтимоий ходимлар, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди. 
Тадбирда сўз олганлар, Янги Ўзбекистонда инсон қадри улуғланиб, халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилаётгани, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари эса ушбу ҳақчил тамойилнинг ҳаётга кенг татбиқ этилишида етакчи бўлишини таъкидладилар. 

Марказда ходимлар ва фуқаролар, хусусан ногиронлиги бўлганлар учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди.