Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 33 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара туманида ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

×

 2023-12-07 12:12:35    880

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан тасдиқланган медиа режасига асосан Данғара туманида ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Учрашувда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, тегишли корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирок этишди.
Очиқ мулоқот давомида ҳоким ёрдамчилари томонидан туманда амалга оширилаётган ўзгаришлар, ташкил этилаётган янги иш ўринлари, аҳоли ва ёшлар учун яратилаётган шароитлар ва янги имклниятлар, шунингдек, аҳоли турмуш шароитларини янада яхшилаш борасида яқин истиқболдаги режалар хусусида тўхталиб ўтилди.
Туман ҳокими маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини яратиш борасидаги ишлар ҳақида тўхталар экан, шу ўринда, банд бўлмаган аҳоли учун иккиламчи ижара шартномаси асосида ер ажратиш, тадбиркорлик қилиш истаги бўлган ёшлар шароит ва имкониятлар хусусида ҳам гапириб ўтди.
Очиқ мулоқот давомида ҳоким ёрдамчиларининг таклифлари ва мавжуд мурожаатлари ҳам кўриб чиқилиб, уларни ижобий ҳал этиш чоралари белгилаб олинди.