Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара туманида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

×

 2023-12-12 17:40:47    963

PDF yuklash
Chop etish



Тадбирда секторлар раҳбарлари, илғор фермер ва деҳқонлар, механизаторлар, сувчилар, тажрибали томорқа ер эгалари, соҳага хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва қайта ишлаш корхоналари вакиллари иштирок этди.
Байрам тантаналарида туман ҳокими сўзга чиқиб, жорий йилда туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш кўрсаткичлари, соҳани инновацион ривожлантириш, ҳудудларнинг экспорт имкониятларини ошириш борасида қўлга киритилган ютуқларга тўхталиб, барчани байрам билан муборакбод этди.
Тадбирда бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги соҳаси, хизмат кўрсатувчи, таъминотчи, қайта ишлаш тармоқлари ходимлари  фермер хўжалиги рахбарларининг самарали меҳнати, эришган ютуқлари, соҳанинг ривожига қўшган муносиб ҳиссаси учун туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари, қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Тадбирда юртимизнинг таниқли санъаткорлари томонидан ижро этилган куй қўшиқлар  байрамга ўзгача руҳ бахш этди.