Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Noyabr 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

×

 2023-12-15 11:21:51    1153

PDF yuklash
Chop etish



Данғара тумани  Увайсий МФЙда жойлашган Маданият маркази биносида Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.
Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида  иш берувчи тумандаги  60 тадан зиёд бюджет ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўзларининг  бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.
Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида иш билан банд бўлмаган ёшларнинг 139 нафарининг бандлиги таъминланди. 
Шу куни ўзини-ўзи банд қилиш истагин билдирган "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган 25 нафар фуқароларга ВМ-252-сон қарорига асосан субсидия асосида тикув машиналари топширилди.
 Хайдовчилик гувоҳномаси олиш истагини билдирган  7 нафар ҳамда  харбий хизматга бориш истагини билдирган  21 нафар ёшларга "Ёшлар жамғармаси" томонидан маблағлар ажратилиб берилди.