Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Mart 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара туманида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

×

 2024-01-05 15:29:24    1132

PDF yuklash
Chop etish


Данғара туманида  “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.
  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев бошчилигида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишида берган топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилаётган ютуқларни халқимизга етказиш мақсадида Данғара тумани Чинобод МФЙда жойлашган 38-умумий ўрта таълим мактабида  “Маҳаллада дув-дув гап” тадбири ташкил этилди.
Маънавият тадбирида сўз олганлар юртимизда бўлаётган ижобий ўзгаришлар, ислоҳотлар самараси, шунингдек бугунги кунда давлатимиз рахбари томонидан маҳаллаларга берилаётган эътибор, ушбу масканларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда мазкур тадбирнинг мазмун-моҳияти ҳақида таъкидлаб ўтдилар.
Тадбир давомида туман маданият маркази ходимлари томонидан тақдим этилган концерт дастури тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.