Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий тадбири
2024-01-08 17:43:22 1054
“Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий тадбири Данғара тумани Увайсий МФЙда жойлашган маданият марказида кўтаринки рухда бўлиб ўтди.
Туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда туман маданият бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий тадбирда шоир ва ёзувчилар маданият ва санъат намоёндалари, нуроний отахону онахонлар ҳамда махалла ахолиси иштирок этди.
Тадбирда давомида Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда эришилаётган ютуқлар махаллаларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида тўхталиб ўтилди. Тадбирда туман маданият маркази ходимлари томонидан тақдим этилган концерт дастури тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.