Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Данғара тумани Маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди
2024-01-12 19:02:46 1174
Данғара тумани Маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди
Унда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тумандаги мавжуд 46 та МФЙ раислари, Маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича туман кенгаши аъзолари, ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Йиғилишни кенгаш раиси, туман ҳокими Тожихакимов Шухрат Нурмухаммадович олиб борди.
Кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-209-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-402-сон Қароридан келиб чиқадиган устувор вазифалар тўғрисида;
2. Давлатимиз раҳбари раислигида 2023 йил 22 декабрда ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган маҳалла тизими фаоллари зиммасидаги устувор вазифалар тўғрисида;
3. Маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Фарғона вилояти кенгаши ташкилий йиғилишида иштирок этиш учун делегатларни сайлаш тўғрисида.
Кун тартибидаги биринчи масалла юзасидан туман ҳокими, туман Маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши раиси Ш.Тожихакимов сўз олиб, Президентимизнинг мазкур Фармон ва Қарорлари билан маҳалла институти нуфузини янада ошириш, маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда зарур шарт-шароитлар яратиш, уларга қонунда белгиланган ваколатларини амалга оширишда кўмаклашишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни белгилаб берилганлигини таъкидлади.
Шундан сўнг Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Гулнора Аҳмедова иккинчи масала юзасидан сўзга чиқиб, Давлатимиз раҳбари томонидан Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар тўғрисида маъруза қилди.
Кўрилган масалалар юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди.
Маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Фарғона вилоят кенгашининг ташкилий йиғилишида иштирок этиш учун делегатларни сайлаб олиш масаласи муҳокамага қўйилди.
Муҳокама натижаларига кўра
7 нафар МФЙ раислари йиғилиш қатнашчиларининг тўлиқ овоз бериши билан вилоят кенгаши йиғилишига вакил этиб сайландилар.