Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Данғара туманида “Янги Ўзбекистон - маърифатли жамият” шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
2024-01-17 17:37:45 1321
Туман ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда туман маданият бўлими ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистон - маърифатли жамият” шиори остида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида ҳаёти ижобий томонга ўзгарган хотин- қизлар, давлат мукофотини олган аёллар, ёзувчи ва шоиралар, муваффақиятга эришган тадбиркор аёллар ва “Аёллар дафтари” орқали ҳаёти яхшиланган аёллар нуроний онахонлар ҳамда махалла ахолиси иштирок этишди.
Тадбирни туман ҳокимининг ўринбосари очиб, Давлатимиз раҳбарининг “Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-208-сон Фармони ва “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин- қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-401-сон қарорининг мазмун-моҳияти ва унда хотин-қизлар қўллаб- қувватланадиган йўналиш ва имтиёзларга “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар” орқали маҳаллаларда эҳтиёжманд хотин-қизларга берилаётган ёрдамларга алохида тўхталиб ўтилди.
Тадбир давомида юртимизда хотин-қизларга берилган имтиёз ва ғамхўрликлар натижасида эришилаётган натижалар, хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимояси, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича яратилаётган имкониятлар тўғрисида гапириб ўтилди.
Тадбирда туман маданият маркази ходимлари томонидан тақдим этилган концерт дастури тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.