Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара тумани ҳокими “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари раислари фаол нуронийлар билан учрашди.

×

 2024-02-17 09:27:34    896

PDF yuklash
Chop etish


Данғара тумани ҳокими   “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари раислари фаол нуронийлар билан учрашди.
Учрашувда - «Нуроний» жамғармасининг Фарғона вилояти бўлими раиси  Зокиржон Рахманов  иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори мазмун моҳияти кенг тушунтирилиб ўтилди.
 “Бир нуроний ўн ёшга масъул”  тажрибаси асосида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш, тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган, ишсиз ёшлар хар бир нуронийга  бириктирилди.
Учрашув давомида ёшларимиз тарбиясида кекса авлод вакиллари тажрибасидан кенг фойдаланган ҳолда, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ажрим ёқасида турган ёш оилалар ўртасида барқарор муҳитни вужудга келтириш борасида  амалга оширилаётган ишлар катта натижа бераётганлиги такидлаб ўтилди.