Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара туманида «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловининг туман босқичи ўтказилди.

×

 2024-02-26 18:55:40    757

PDF yuklash
Chop etish



Данғара тумани 27 -умумтаълим мактабида  Ўзбекистон Республикаси  Президенти соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Тумандаги 42 та мактабдан сараланган 185 нафар ўғил-қиз хорижий тиллар бўйича ўз билим ва маҳоратини синовдан ўтказди.
Танловни  туман ҳокими ўринбосари ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи очиб,  иштирокчиларга бугунги кунда давлатимиз томонидан хорижий тилларни ўрганиш учун яратилаётган кенг имкониятлар тўғрисида гапириб ўтди. Шунингдек, танлов ўтказиш учун ташкил қилинган жойлар билан танишилди. 
Танлов натижаларига кўра:
1-ўрин  28- умумтаълим мактаби жамоасига насиб этиб, мактаб жамоасига 100 миллион сўмлик ваучер топширилди.
2-ўринни 8- умумтаълим мактаби эгаллаб уларга 75 миллион сўмлик  ваучер топширилди.
3-ўрин 9- умумтаълим мактаби жамоасига насиб этиб, уларга 50 миллион сўмлик ваучер топширилди.