Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 101 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёл борки, олам мунаввар” номли байрам тадбири ташкил этилди.

×

 2024-03-04 17:28:38    937

PDF yuklash
Chop etish


Данғара туманида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёл борки, олам мунаввар” номли байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда давлат ва жамоат ишларида, ўқишда ва ижодда туманимиз ҳаётининг барча соҳаларида фаолият юритаётган фаол аёл  қизлар, азиз ва муҳтарама онахонлар иштирок  этишди.
Байрам тадбирини  туман ҳокими очди ва муҳтарама онахонларни, азиз аёл-қизларни 8 март Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этди.
Тадбир давомида туманимизнинг ижтимоий-маънавий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги самарали фаолияти учун бир гуруҳ хотин-қизларга туман ҳокимлиги томонидан тайёрланган байрам совғалари туман ҳокими ҳамда сектор рахбарлари томонидан туҳфа этилди.
Байрам тадбирида туман маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастурлари барчага кўтаринки кайфият бахш этиб, рақсга чорлади.