Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара туманида 420 ўринли янги ўқув биноси қуриб битказилди.

×

 2024-03-16 15:11:16    374

PDF yuklash
Chop etish



Данғара тумани Ғумойли МФЙда жойлашган 2 умумтаълим мактабида давлат дастури асосида умумий қиймати 7 миллиард сўмдан зиёд маблағ хисобидан 420 ўринли янги ўқув биноси қуриб битказилди. Шунингдек, 240 ўринли мавжуд ўқув бинолари таъмирланиб, замонавий кўринишига келтирилди.
Муборак Рамазон ойи ҳамда Наврўз умумхалқ байрами олдидан ушбу мактаб биносини фойдаланишга топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Фарғона вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи, туман ҳокими, сектор раҳбарлари, мактаб ўқувчилари ҳамда нуронийлар иштирок этди.
Тадбирда бугунги кунда мамлакатимизда мактаб таълими тизимини тубдан яхшилаш, ўқувчи ва ўқитувчиларга муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида олиб бораётган ислохатларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
 Мактабда амалга оширилган қурулиш таъмирлаш ишлари натижасида 62 нафар ўқитувчиларнинг  709 нафар ўқувчиларга  муносиб таълим-тарбия беришлари учун муносиб шарт-шароитлар яратилди.