Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Noyabr 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


«Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз!»

×

 2024-03-18 13:19:34    708

PDF yuklash
Chop etish



«Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз!» шиори остида маданий-маърифий тарғибот тадбири Данғара тумани  Каттатурк МФЙда жойлашган маданият марказида бўлиб ўтди. 
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, таниқли олимлар, шоир ҳамда санъаткорлар иштирок этди.
 «Маърифат» тарғиботчилари  томонидан   маҳаллаларда аҳоли ва ўқувчи-ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш, миллий қадрият ва анъаналаримизни асраб-авайлаш ва уларга бўлган ҳурматни шакллантириш борасида тавсиялар бериб ўтилди. 
Шунингдек, мазкур тадбирда ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги роли ва масьулияти ҳақида ҳам кенгроқ тушунчалар берилди. Маьнавият ва маьрифат маркази хонандалари ҳам ўзларининг миллий куй-қўшиқлари билан тадбирга ўзгача кўтаринки руҳ бағишладилар.