Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Телеграм ижтимоий тармоғи орқали чиқарилган мурожаат юзасидан

×

 2024-03-28 08:22:20    422

PDF yuklash
Chop etish


Блогер Нигора Алимова томонидан телеграм ижтимоий тармоғи орқали “Кимдир дарахт экиб боғ яратса, кимдир ўз нафсини кўзлаб тирик жон дарахтларни ваҳшийларча йўқ қилар экан..” сарловхаси остида чиқарилган мурожаат бўйича қуйидагилар маълум қилинади.

Пишқарон МФЙда жойлашган “К-К-4-10” хўжаликлараро коллекторининг РК43+20 дан РК43+50 гача қирғоқ бўйи минтақасидаги ер майдони ободонлаштирилиб, қурилиш қилмасдан мевали дарахт кўчатлари экиш учун Сирдарё  сўх ирригатсия  тизимлари  ҳавза бошқармаси ҳамда Данғара тумани Увайсий МФЙда яшовчи М.Усмонов ўртасида  шартнома тузилган. 

Шу муносабат билан Данғара тумани ҳокимлигида  “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПФ-6243-сонли Фармон талабларига асосан ишлар ташкиллаштирилмоқда. Туман ҳокими томонидан ПФ-6243-сонли Фармонга зид бўлган қарорлар қабул қилингани йўқ.

Шунингдек, ушбу видео мурожаат маълумотларга қараганда бир неча ой олдин олинганлиги маълум бўлди. Ҳозирда ер майдонидаги мавжуд  дарахтларга шакил берилиб  ободонлаш ишлари амалга оширилган.