Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 100 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


6-Матабгача таълим ташкилоти тўғрисида чиқарилган мурожаат юзасидан.

×

 2024-03-28 18:00:40    654

PDF yuklash
Chop etish


"Халқ дарди" телеграм канали орқали  “ Тумандаги 6-сонли ДМТТда катта гурухдан 50000 сўм, кичик гурухлардан 30000 минг сўм маблағ муассаса таъмири учун талаб қилинаётганлиги”  мазмунидаги эълон қилинган мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Данғара тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи томонидан тумандаги ДМТТ директорлари иштирокида ўтказилиб келинаётган кенгайтирилган йиғилишларда таълим ташкилотларида ота-оналар, ишчи ходимлардан турли мақсадларда, муассаса таъмири, кўнгилочар тадбирлар ва турли жихозлар учун пул маблағлари йиғиш қатъиян тақиқланиши тўғрисида мунтазам огохлантириб келинган. 
Шунингдек  туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2024 йилга мўлжалланган ҳаражатлар сметасининг 4-гурухида тумандаги таълим ташкилотларини жорий таъмирлаш учун алоҳида Давлат томонидан пул маблағлари режалаштирилган. 
Данғара тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими 6-ДМТТдаги мурожаат юзасидан  суриштирув ишларини олиб бориб, қўшимча  маълумотлар тақдим этилишини маълум қиламиз.