Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Mart 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ибратли умр эътирофи

×

 2024-05-06 19:37:38    788

PDF yuklash
Chop etish


Данғара туманида Устоз Исақжон Рахмонов хотирасига бағишланган “Ибратли умр эътирофи” номли тадбир 27-мусиқа ва санъат мактабида ўтказилди.  
Тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими бошқарма бошлиғи Ш.Долимов, Данғара тумани хокими ўринбосари Ш.Ўринова, бўлим бошлиғи А.Содиқов, мактабгача ва мактаб таълим бўлими ходимлари,  оила аъзолари, узоқ йиллар бирга фаолият олиб борган касбдошлари, синфдошлари ва таълим муассасаси рахбарлари иштирок этишди. 
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда сўзга чиққанлар томонидан марҳум устоз Исақжон Рахмоновнинг юксак фазилатлари ва  хизматлари эътироф этилди.
Тадбир якунида устоз Исақжон Рахмонов хотирасига бағишлаб ўтказилган  спортнинг Шахмат тури бўйича  мусобақа ғолиблари тақдирланди.