Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг навбатдаги 92-сессияси бўлиб ўтди.

×

 2024-05-17 19:51:42    1057

PDF yuklash
Chop etish



Сесссия ишида Президент Администрацияси ишчи гуруҳ вакили  Ибрагимов Мирзохид Исроилович, Фарғона вилояти прокурори  Исмоилов Бахтиёр Ахмаджонович, Халқ депутатлари  Данғара туман Кенгаши депутатлари, тумандан сайланган вилоят Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, МФЙлар вакиллари иштирок этдилар.


Сессия ишида туманни ишсизлик ва коррупсиядан ҳоли ҳудудга айлантириш ҳамда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этишда сектор раҳбарлари томонидан “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш бўйича 2024 йилнинг I чорагида амалга оширилган ишлари юзасидан туман ҳокими Ш.Тожиҳакимов ҳамда сектор раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.


Туман секторлари раҳбарларига жорий йил учун белгиланган дастурлар ва берилган топшириқлар ижросини тўла таъминлаш, маҳаллалар инфратузилмасини янгилаш, аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш бўйича ишлар кўламини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, секторлар ҳудудларидаги кичик саноат зоналари фаолиятини ривожлантириш юзасидан аниқ ва қатъий вазифалар юклатилди.


Шунингдек, сессия йиғилишида  тумандаги коммунал соҳа (электр таъминоти, газ, ичимлик суви, йўл) ташкилотлари раҳбарларининг ҳам ҳисоботлари эшитилиб, аҳоли муаммолари билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда улар томонидан йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди.

Сессия йиғилишида электр таъминоти, газ, ичимлик сувини яхшилаш ва тупроқ йўлларни шағаллаштириш юзасидан коммунал соҳа ташкилоти рахбарларинг жорий йил якунига қадар хар бир махалла кесимида амалга ошириладиган ишлари режа-жадваллари мухокама қилинди.



Туман  “маҳалла еттилиги” томонидан ўз хизмат вазифаларининг бажарилиши ҳолати ва аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги масала юзасидан ҳам муҳокамалар ўтказилди.

Шунингдек кун тартибига киритилган бошқа масалалар кўриб чиқилиб,  сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.