Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди

×

 2024-06-25 17:46:45    1062

PDF yuklash
Chop etish


Данғара тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими биносида Сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. 
Сайёр судда Данғара тумани ИИБ бошлиғи подполковник Ё.И.Абдурасулов, Данғара тумани ЖИБ суди раиси М. Абдубаннобов, Данғара туман прокурор катта ёрдамчиси Э.Ғофуров ҳамда 85 нафар Пробация гурухи хисобида турган назоратдаги шахслар иштирок этди.
 Сайёр суд давомида Данғара тумани ИИБ Пробация гуруҳида тайинланган жазони намунали ва мехнатга халол муносабатда бўлган 17 нафар назоратдаги шахслар жазодан муддатидан олдин шартли озод қилинди.
 Шунингдек, жазо ўташдан қастдан бўйин товлаган икки нафар назоратдаги шахснинг жазо тури озодликдан махрум қилиш жазосига алмаштирилди.

  Сайёр суд якунида Данғара тумани ИИБ бошлиғи 3 сектор рахбари подполковник Ё.Абдурасулов томонидан  ИИБ Пробация гурухи хисобида турган ёшлар билан профилактик сухбат ўтказилиб, уларга қайта жиноят ва хуқуқбузарлик содир этмаслигини такидлаб ўтди. Шунингдек, уларнинг муаммолари ҳамда мурожаатлари ўрганилиб ечими топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди.