Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара туманида ғўза дефолиациясини ўтказиш, пахта йиғим-теримига ва дон экишга тайёргарлик юзасидан кўргазмали семинар ташкил этилди.

×

 2024-08-23 19:21:11    378

PDF yuklash
Chop etish


Данғара туманида  ғўза дефолиациясини ўтказиш, пахта йиғим-теримига ва дон экишга тайёргарлик юзасидан кўргазмали семинар ташкил этилди. 
Семинарда  туман ҳокими, сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги бўлими ходимлари, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари раҳбарлари, фермерлар ҳамда  нуронийлар иштирок  этдилар.
Мулкобод ММТП ҳудудидаги “Овул тонги” фермер хўжалигида ўтказилган семинарда пахта йиғим-теримига киришиш олдидаги сўнгги агротехник тадбирларни тўғри амалга ошириш, ғўза майдонларини дефолиациялашни ғўзанинг биологик етилганлигига қараб ўз муддатида ва сифатли ўтказиш, қўлланиладиган дефолиантларни тўғри танлаш ҳамда 2025 ҳосили учун дон экиш мавсумини тизимли ташкил этиш масалалари бўйича тавсиялар берилди.
Тадбир давомида Қуръон тиловати қилиниб, жонлиқ сўйилди. Нуронийлар иштирокида давлатимиз равнақи, юрт тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги, бўлажак ҳосил барокатли бўлишлиги сўралиб дуойи хайрлар қилинди.