Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Давлат мустақиллигининг 33 йиллиги “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” деган бош ғоя асосида нишонланди.

×

 2024-08-29 17:53:36    418

PDF yuklash
Chop etish


Данғара туманида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 33 йиллиги “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” деган бош ғоя асосида нишонланди.
Данғара тумани марказида жойлашган Истирохат боғида “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” деган эзгу шиор остида бўлиб ўтган байрам тадбирида туман ҳокими табрик сўзи билан очиб, туманда  сўнгги йилларда турли соҳаларда эришилган ютуқлар, аҳоли турмуш даражаси яхшилаш мақсадида олиб борилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар хусусида тўхталиб ўтди.
Байрам тадбирида элимиз суйган санъаткорлар ва туман маданият маркази хонандалари ва истеъдодли ёш ижодкорлар ҳамда спортчи ёшлар иштирок этишиб, улар томонидан тақдим этилган ижод намуналари қалбларда фахр-ифтихор ва шукроналик туйғуларини оширувчи куй-қўшиқлар йиғилганларга чинакам байрам кайфиятини улашди.