Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Кредитни вақтида тўлашни унутманг

×

 2024-08-30 18:00:56    464

PDF yuklash
Chop etish


Кредитни вақтида тўлашни унутманг акс холда...."JETOUR X70" айриласиз
Кредит бу жисмоний ва юридик шахслар учун имконият, бироқ ўз вақтида кредитларни қоплаш эса банк мижозидан мажбуриятни талаб этади. 
Баъзида гувоҳи бўламиз, мажбуриятни бажаришни кейинга қолдирадиган фуқароларнинг эса мол-мулки еки транспорт воситалари хатловга олинганини, бу ҳолат эса кўпдан ҳаммага ҳам еқмайди. Оқибати эса ўзингизга маьлум. Ҳозир баен қилмоқчи бўлганимиз ҳам фуқаро банкдан олган кредитини ўз вақтида тўламай келгани оқибатида унга тегишли бўлган мулки хатланган. 
Хусусан, Бюронинг Данғара туман бўлими иш юритувида қарздор фуқаро З.М.дан ундирувчи "Асака банк"  фойдасига 321.488.110 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд. 
Қарздор фуқарога огоҳлантиришлар берилишига қармай қарздор банк олдидаги 321.488.110  сўм миқдоридаги кредит суммаларини тўлашни унутган. 
Бироқ, кредит расмийлаштириш жараёнида гаров мулки сифатида фуқаро ўзига тегишли бўлган транспорт воситасини белгилаган. Қонун талаби асосида фуқаро талабни бажармагач, БюронингДанғара туман  бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб,  қарздорга тегишли  "JETOUR X70"автотранспорт воситаси  хатланиб, аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Бюронинг Данғара туман бўлими бошлиғи Шохрухбек Фаёзов