Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Fevral 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Ўқитувчи ва мураббийлар куни”

×

 2024-10-01 12:51:31    1183

PDF yuklash
Chop etish


Данғара туманида  “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. 
Тадбирда туман таълимида фаолият юритиб, ушбу кунда нуронийлар сафида бўлган фахрий устозлар,  ўз билими, иқтидори билан ўрнак кўрсатаётган илғор ўқитувчилар, халқ таълими соҳасининг фидокор раҳбар-ходимлари иштирок этишди.
Тантанали тадбир аввалида туман ҳокими барча устоз ва мураббийларни касб байрами билан самимий қутлади. 
Таълим соҳасида намунали фаолият юритиб келаётган ўқитувчи ва мураббийлар фидокорона хизматлари учун эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
Данғара туман маданият маркази ходимлари ҳамда  хушовоз санъаткорлар томонидан ижро этилган  куй-қўшиқлар, гўзал тароналар  барчага кўтаринки кайфият бағишлади.