Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Fevral 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича “Долзарб ойлик”

×

 2024-10-03 17:09:31    1690

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 1-31 октябрь кунлари вилоятимиз бўйлаб гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича “Долзарб ойлик” идоралараро комплекс чора-тадбирлар ўтказилиши белгиланган.
Гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича “Долзарб ойлик” доирасида Данғара тумани ҳокимлигида  таназзулга бошловчи мазкур иллатга қарши курашиш, уни аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида олдини олиш масалаларига қаратилган семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда сўз олганлар ёшларни гиёҳвандлик ва оғуфурушликдан ҳамда турли мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш энг долзарб вазифа экани алоҳида таъкидланиб, бу иллатга қарши курашишда ҳамкор ташкилотларнинг ўзаро ҳамжиҳатликда иш олиб бориши ўта муҳим аҳамият касб этиши ҳақида тўхталинди. 
Ўқувчи ва талабалар орасида кучли таъсир қилувчи дориларни истеъмол қилишга муросасиз муносабатни шакллантириш, таълим муассасаларида психофаол моддалар тарқалишининг олдини олишга қаратилган янги таъсирчан тарғибот-ташвиқот ва тарбиявий-профилактик тадбирларни “Долзарб ойлик” давомида ўтказиб бориш кераклиги айтилди.