Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Yanvar 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Алимент тўлашдан қочиб юрган фуқаро 15-суткага қамалди...!

×

 2024-11-18 09:24:22    1456

PDF yuklash
Chop etish



 

Мажбурий ижро бюроси Данғара туман бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 06.01.2023 йилдаги қарорига асосан қарздор М.Х дан ундирувчи М.М фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун ¼ қисм миқдорида алимент ундирилиши кўрсатилган бўлиб, қарздор М.Х бир неча маротаба алимент тўловларини тўлаши бўйича огохлантирилганлигига қарамасдан алимент тўловларини ўз вақтида амалга оширмай келган ва бунинг натижасидан алимент тўловларидан  15.601.867 сўм қарздорлик вужудга келган.

Олиб борилган мажбурий ижро харакатлари давомида М.Х укаси  нинг яшаш уйидан яшириниб юрганлиги аниқланиб топилди ва унган нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Данғара туман судига юборилиб, суд томонидан М.Х нисбатан 15-сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Хурматли фуқаролар ўз фарзандингиз учун тўланадиган алимент тўловларини ўз вақтида тўлашни унутмаслигингизни сўраб қоламиз.      

 

                Мажбурий ижро бюроси Данғара

                 тумани бўлими давлат ижрочиси

2-даражали юрист

Б.Саминов