Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида кўргазмали тадбир ташкил этилди.

×

 2024-11-21 16:40:34    1789

PDF yuklash
Chop etish


Данғара тумани ҳокимлиги ҳамда  Фавқулодда вазиятлар туман бўлими билан ҳамкорликда ДХХ чегара қўшинларига қарашли  ҳарбий қисмида "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида кўргазмали тадбир ташкил этилди.
Тадбирда  Данғара тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси, Фавқулодда вазиятлар туман бўлими ҳодимлари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.
Тадбир давомида "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида иситиш печлари ва газ мосламаларидан фойдаланиш қоидалари, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларни ис газидан заҳарланиши ва бошқа нохуш ҳолатларни олдини олишга қаратилган тушунтириш ишлари айтиб ўтилди.