Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Yanvar 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Халқ ва армия бир тану-бир жон” тамойили асосида

×

 2024-12-25 16:50:03    1025

PDF yuklash
Chop etish


Данғара туман ҳокимлиги, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда ДХХ чегара қўшинлари  ҳамкорлигида  ҳарбий ватанпарварлик ойлиги доирасида “Халқ ва армия бир тану-бир жон” тамойили асосида "Заковат" интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Данғара тумани Абдусамад МФЙда жойлашган 11 умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган "Заковат" интеллектуал ўйинида  битирувчи синф ўқувчилардан иборат "Ёш чегарачилар" ва "Ишонч" ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилардан иборат "Ватан посбонлари" гуруҳлари иштирок этишди.
Ёшлар ўртасида ватанпарварлик руҳини ошириш, уларнинг қалби ва онгида дахлдорлик туйғуларини кучайтириш мақсадида ташкил этилган “Заковат” савол-жавобларида зукко, билимдон ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган йигит-қизлар ўз маҳоратларини намойиш этиб, билимларини синовдан ўтказдилар.