Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Терроризм тинчлик кушандаси!

×

 2019-12-13 20:35:02    1263

PDF yuklash
Chop etish


Терроризм тинчлик кушандаси!

 

Бугун нотинчлик рўй бераётган деярли барча мамлакатларда терроризм ва экстремизим вазиятни издан чиқарувчи асосий омиллардан бири бўлиб қолмоқда.

Ҳаммамизга маълумки, терроризм ва экстремизм ҳозирги кунда бутунжаҳон ҳамжамияти олдида турган энг глобал муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.

Терроризм қандай ниқобда бўлмасин, унинг замирида бегунох одамларнинг қонини тўкиш, халқнинг мехнати билан яратилган маданий бойликларни йўқ қилиш туради. Шунинг учун қандай давлат бўлмасин, терроризм унга хавф солиб келади.

Ўзларини “халқ манфаатини мустақил ҳимоячилари” – деб ҳисоблаб юрган кимсаларнинг асл мақсади, 1999 йилдан буён республикамиз худудида содир этилган террорчилик ва қўпорувчилик харакатларидан сўнг фош этилди.

Бугунги кунда илм-фан техниканинг тараққиёти, ахборот алмашинуви тизимининг тез суръатларда ривожланаётгани ўз навбатида уюшган жиноятчилик, шу жумладан терроризм ва экстремизм оқимлари аъзолари даъватчиларининг кенг кўлламда тарғибот ишларини олиб боришларига имконият яратди.

Террорчилик ташкилотилари сафларини кенгайтириш мақсадида Интернет ижтимоий тармоқларидан фойдаланиб келинмоқдалар, бунда уларга ёшларимизнинг замонавий телефон аппаратларидан фойдаланган холда асосий вақтларини “telegram”, “odnoklassniki.ru”, “Facebook”, “Instagram”, “WhatsApp” ва бошқа ижтимоий тармоқларда ўтказишлари қўл келмоқда.

Бундан ташқари ишлаш мақсадида Россия Федерацияси ва бошқа хорижий давлатларга борган Ўзбекистон фуқаролари ўртасида даъват ишлари олиб борилиб, уларни террорчилик ташкилоти сафига қўшиш ишларини ташкил этишмоқдалар, бунинг натижасида ислом динининг асл мақсадини тушуниб етмаган, ота-онаси, маҳалла кўйдан йироқда ишлаб юрган ёшларимиз уларнинг ўлжасига айланмоқда.

Ёшларимиз террорчилик ташкилотлари ва экстремистик оқимлар томонидан тайёрланган видеороликлар, маърузалар, фото суратларни интернет тармоқларидан кўчириб олиб, хуқуқий оқибатини англамаган холда танишларига тарқатишлари орқали маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилмоқдалар. Энг ачинарлиси улар ислом дини мақсадини билмаган холда, ёлловчи шахслар таъсирида ушбу оқимларга қўшилиб кетишмоқда.

Мисол учун, Фарғона тумани, Дўстлик МФЙ, Суғориш кўчасида яшовчи, 1989 й.т фуқаро Л.А (исм шариф ўзгартирилган) ўзининг уяли телефон аппаратида интернетнинг “telegram” ижтимоий тармоғи орқали “Уламолар”, “Содиқ Самарқандий”, “Абдулло Зуфар”, “Абдуллоҳ домла” каби шахсларнинг каналларига аъзо бўлиб, экстремистик оқим аъзоларининг таъсирига тушиб, ушбу каналлардан тақиқланган маърузалар ва видеороликларни телефони хотирасига сақлаб олиб, телефонинг “shareit” дастури орқали танишларига тарқатиб келаётгани аниқланиб, Ўз.Р ЖК нинг 2441-моддаси 2-қисм билан жиноят иши қўзғатилиб, Суд органлари томонидан жазо муқаррарлиги таъминланиб жиноий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, Қўқон шаҳар Азарбайжон кўчасида яшовчи 1994 й.т фуқаро Л.П (исм шариф ўзгартирилган) Россия Федерациясининг С.Петербург шаҳрига бориб, ишлаб юрган вақтида интернет ижтимоий тармоғининг “You tube” каналидан рус, араб ва ўзбек тилларида “Абу Салоҳ”, “Абдуллоҳ Урганжий”нинг “Шаҳидлик”, “Жиҳод” тўғрисида диний мазмундаги маъруза ва нашидаларини ўзининг телефон аппаратига юклаб олиб, уларни интернет ижтимоий тармоғининг телеграм месенжерида мавжуд бўлган «Қорилар» ва «Оқибатли дўстлар» номли гуруҳлардаги ўзининг яқин танишларига тарқатиб келганлиги аниқланиб, фуқаро Л.П (исм шариф ўзгартирилган) нисбатан ЎзР ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб,  Суд органлари томонидан жазо муқаррарлиги таъминланиб жиноий жавобгарликка тортилган.

 «Бекорчидан худо безор»–дейди доно халқимиз. Ёшларимиз турли мутаассиб гуруҳлар таъсирига тушиб қолмаслиги учун уларнинг бўш вақтини унумли ўтказиш, касб-ҳунар, фойдали меҳнатга ўргатиш, турли тўгараклар фаолиятини жонлантириш, спорт клубларида қулай имкониятлар яратиб бериш муҳимдир.

Давлатимиздаги тинчлик ва осойишталигимизни сақлаш учун хамиша хушёр ва огоҳ яшашимиз лозим бўлади.

Фуқароларимизнинг бепарволиклари турли хил кўнгилсиз ходисаларга олиб келиши мумкин. Бундан холатлар бизни хамиша огоҳликка чақириши лозим.

 

Фарғона вилояти ИИБ ТҚҲБ

ходими, майор                                                          Шавкатов Мусожон    

 Носирович