Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Данғара туманининг Чағали қишлоғида болалар таълим маскани очилди.

2019-12-23 15:05:22 1560
Туманда янги 2020 йил арафасида кичкинтойларга яна бир мактабгача таълим маскани туҳфа этилди.
Данғара тумани Чағали қишлоғи ахолисининг яна бир орзуси амалга ошди. Ушбу қишлоғда 400 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланиб, ўз бағрига 75 нафар барча қулайликларга жавоб бера оладиган болалар боғчаси ўз фаолиятини бошлади ва янги 10 та иш ўрни яратилди.
Энди Чағали қишлоғи ахолисининг фарзандлари ўз қишлоғларида қад рослаган таълим масканида вояга етишади.
Маскан очилишида Данғара тумани ҳокими С.Аминжонов қатнашиб, ушбу маскандан келажакда йетук ва баркамол фарзандлар етишиб чиқишига ишонч билдирди.