Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


МИБ: «Human»дан жабрланган фуқаро Ёдгоров Камолиддин Жамолиддиновичнинг моддий зарари қоплаб берилди.

×

 2020-02-20 17:01:03    1337

PDF yuklash
Chop etish



 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов «Human хусусий бандлик агентлиги» МЧЖ мансабдорларининг фирибгарлигидан жабр кўрган бир гуруҳ фуқаролар билан учрашганидан сўнг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ҳамда «Ипотекабанк» раҳбарига топшириқ бериб, барча жабрланувчиларга 2 кун ичида банк пластик карточкаси очиб бериш ва очилганидан кейин 24 соат ичида карточкага пул ўтказиб бериш вазифасини юкланган эди.

Учрашув давомида, Бош вазири Абдулла Арипов муҳтарам юртбошимизнинг «Кимдир, қаердадир ноинсофлик қилган бўлиши мумкин. Лекин халқим жабр кўриши мумкин эмас» деган устувор гапларини таъкидлаб, фуқаронинг ўзига ва яқинларига етказилган зарарни зудлик билан қайтариш юзасидан жойларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, АТИБ «Ипотека банк» ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимларидан иборат таркибда ишчи гуруҳлари ташкил қилинган.

Мазкур топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида бюронинг Данғара тумани бўлими томонидан 19.02.2020 йилда Данғара тумани, Мулкобод махалласида яшовчи фуқаро К.Ж.Ёдгоровнинг номига             АТИБ «Ипотека банк» Қўқон филиали орқали банк картаси очилиб, 11.601.000 сўм пул маблағлари ўтказилиши таъминланди.

Фуқаро К.Ж.Ёдгоров «Human хусусий бандлик агентлиги» МЧЖ томонидан етказилган 11.601.000 сўм пул маблағларни Бош вазири Абдулла Арипов томонидан берилган топшириқнинг эртасигаёқ қабул қилгани унинг юрагида юртимиз фуқароларининг манфаатлари йўлида адолатнинг нақадар устуворлиги англаб, чуқур миннатдорчилик билдирди.

 

 

МИБ Данғара тумани бўлими