Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

×

 2020-02-24 18:08:45    1434

PDF yuklash
Chop etish




Унда туман сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман ташкилот раҳбарлари, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари   ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Шунингдек, фаоллар йиғилишида  Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи С.Аминжонов қатнашди.

2020 йил 18 февраль куни “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони ҳамда ушбу фармонга мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Йиғилиш аввалида туман ҳокими Абдуллаев Анвар Алиевич сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 18 февралда қабул қилинган “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувваьлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти хусусида мулоҳаза юритди.


Мазкур масала юзасидан Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи С.Аминжонов сўзга чиқди.


Данғара тумани ҳокимлиги томонидан:

Гиясова Манзура Содиковна туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.



Йиғилишда сўзга чиққанлар номзодларни жуда муносиб танланган инсонлар дея улар бошчилигида янги тизимда ҳамжиҳат ишлашликларини билдирдилар.