Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ўсимликлар дунёси ҳаёт учун зарур кислороднинг асосий манбаидир.

×

 2020-02-28 16:53:10    1485

PDF yuklash
Chop etish



Ҳар йили баҳор мавсумида мамлакатимиз бўйлаб минглаб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилади. Фарғона вилояти Данғара туманидаги истирохат боғида  ҳам анашундай ишга қўл урилди. Туман ободонлаштириш бўлими рахбари М.Азизова ва Экология партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати  Р.Бегматов ташаббуси билан туман истирохат боғига манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди. Шунингдек ушбу ибратли ишда туман маданият бўлими, туман йўл қурилиш бўлими, туман ветеринария бўлими ва бошқа мутасадди ташкилотлари  ўзларининг хиссаларини қўшишди.


 Яшил майдонлар яратиш, ўрмонзорларни кенгайтириш, мавжуд яшиллик дунёсини муҳофаза қилиш барчамизнинг муҳим вазифамиз бўлмоғи лозим. Шундай экан, кўчат экиб, боғ яратайлик.