Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Имконияти чекланганларга эътибор.

2020-05-22 18:51:43 1285
Юртимизда ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ҳаёт сифатини яхшилаш тизимини такомиллаштириш, уларга таълим олиш ва ишга жойлашишда ҳар томонлама кўмаклашиш чоралари кўрилмоқда.
Давлат томонидан халқимизга хос бўлган меҳр-шафқат ҳамда эзгулик туйғуларини ҳисобга олган ҳолда ногиронларнинг муҳим эҳтиёж ва талабларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ногиронлиги бўлган ва имконияти чекланган шахсларга аввалдан юртимизда жамиятнинг ажралмас бир қисми сифатида эътибор қаратиб келинади. Айниқса, сўнгги йилларда республикамизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун кўмак бериш борасида катта ишлар қилинди.
Данғара тумани Кичик турк мфй Қорақалпоқ қишлоғида яшовчи Қодиров Баратвой ва Капасарой мфй Жургун қишлоғида яшовчи имконяти чекланган Турғунова Мохинисоларга 1 сектор раҳбари ташаббуси билан ногиронлик аравачаси берилди.