Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
БЕЗОРИГА ЖАЗО ТАЙИН

2020-05-28 10:00:53 1006
Юртимизда ҳозир коронавирус пандемияси сабабли жо- рий этилган карантин давом этмоқда. Мана шундай оғир, синовли кунларда барчамиз ҳамжиҳат бўлиб, бир-би- римизни қўллаб-қувватлашимиз зарур. Шукрки, элимиз меҳр-оқибатли, саховатли. Шу кунларда нафақат, пан- демиядан, шунингдек, сув тошқини, кучли шамоллардан жабр кўрганларга кўрсатилаётган ёрдамларни кўриб хай- ратга тушасан, киши.
Қаранг, бир-бирини билмайдиган, танимайдиган, етти ёт кишилар ҳам
жабр кўрганларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлар вакилларига ёрдам
қўлини чўзаётган бир пайтда Тарғова қишлоғилик Дониёр Сидиқовнинг қил- ган хурмача қилиғини кечириб бўлармикан?
У шу йил 29 апрель куни соат 15:00 ларда карантинли ва инсон ҳаёти учун
хавфли юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши мумкин бўл- ган шароитда амалдаги талабларга зид равишда спиртли ичимлик истеъмол
қилиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қўпол тарзда бузган. Шу куни
Д. Сидиқов маст бўлгани боис арзимаган нарсадан жанжал кўтаради. Яшаш
уйида бақир-чақир қилиб, оила аъзоларини, қўни-қўшниларининг тинчини
бузади. Ёши улуғларнинг панд-насиҳатларига, воқеа жойига етиб келган
профилактика инспекторининг тушунтиришларига қулоқ солмайди. Уларни
куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлайди, ички ишлар ходимининг
қонуний талабини бажармайди. У ўзининг бундай хатти-ҳаракати билан Ўз- бекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 54-мод- дасининг 1-қисми, 183-моддаси ҳамда 194-модданинг 1-қисмида кўрсатилган
ҳуқуқбузарликни содир этди. Суд Д. Сидиқовнинг қилмишини ҳар томонлама
муҳокама этиб, унга нисбатан 15 сутка муддатга мажбурий қамоқ жазоси та-
йинлади. Шу билан бирга жазо муддатининг ҳар бир суткаси учун белгилан- ган миқдорда қамоқ ҳаражатлари ҳам ундириладиган бўлди.
Спиртли ичимлик инсоннинг фикрлаш қобилиятини сусайтиради, онги- ни сўндиради. Ичкиликка муккасидан кетган киши одамийликни йўқотади.
Унинг рўзғоридан файз-барака кўтарилади, яқинлари билан муносабатига
дарз кетади. Д. Сидиқов билан ҳам шундай ҳолат содир бўлди – у оиласида,
маҳалла-кўй ўртасида ҳурматини йўқотди, эларо шарманда бўлди. Ҳаёт тар- зининг бу ҳолда кечишига эса унинг ўзи айбдор.
“Одобни одобсиздан ўрган” – дейишганидай, бундайларнинг номаъқул хат- ти-ҳаракати бошқаларнинг кўзини очса, ажаб эмас. Ў. ПЎЛАТОВ,
вилоят маъмурий суди раиси в.б.
Э. ОРТИҚОВ,
туман маъмурий судининг раиси.