Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДАНҒАРАЛИК ПИЛЛАКОРЛАР ЗАФАРИ

2020-06-09 08:18:14 1003
Данғара тумани пиллакорлари 2020 йил – “Илм маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да зиммаларига олган пилла етиштириш шартномавий режасини шараф билан бажардилар.
Туман пиллакорлари қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган аграр ислоҳотларни ҳаётга жорий этиб, йилдан-йилга юксак натижаларни қўлга киритиб келмоқдалар.
Данғаралик пиллакорлар режадаги 2900 қути ипак қуртидан ўртача 55-60 килограммдан пилла етиштириб, жами 161.1 тоннадан ортиқ юқори сифатли “кумуш тола” хирмони бунёд этдилар.
Пиллакорларга яратиб берилган шарт-шароитлар ва олдиндан берилган бўнак маблағлари улкан пилла хирмони яратишда асосий омиллардан бири бўлди.
Туман “кумуш тола” хирмонига қатор фермер хўжаликлари ва пиллакорлари ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар. “Данғара”, “Найманча” ва “Ишонч” ММТПлари ҳудудларидаги фермер хўжаликлари шулар жумласидандир.
Эришилган ғалабада пиллакор опа-сингилларимиздан “Дан-ҳосил” фермер хўжалигидан Дилфуза Турғунова 1-қутидан 97 килограмм, “Хусниддин” фермер хўжалигидан Ҳавохон Шералиева 1 қутидан 92 килограмм, “Мунаввархон кўрки” фермер хўжалигидан Гулҳаёхон Шерматова 1 қути ипак қуртидан 93 килограмм пилла териб топширдилар.
– Ўзбек ипаги, ундан тайёрланган адрасу атласлар донғи оламга таралган. Биз ана шу мақомнинг барқарор бўлишида ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан мамнунмиз, – дейди Данғара “Агропилла” МЧЖ раҳбари Гўзалхон Жўраева.
Данғара газетаси 26- сон